НАНОСТРУКТУРАЛАР ВА НАНОМАТЕРИАЛЛАР ҲАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧАЛАР

Автор: Arzikulov Fazlidin Faxriddin oglu
Нанотехнология ва нанофизика, нанохимия, наноэлектроника уч ўлчовли фазонинг ҳечбўлмаганда битта йўналишида наноўлчамга (1÷100 нм) эга бўлган конденсацияланган моддалар билан ишкўради. Ҳозирги вақтда нанокристаллар ёки наноматериаллар ҳақидаги билимлар қаттиқ жисмлар физикасининг алоҳида йўналиши сифатида шаклланиб бормоқда. Наноструктураларнинг физика-химиясини алоҳида олинган (яккаланган) атомни ўрганувчи атом физикаси билан атомлар сони чексиз бўлган қаттиқ жисмларнинг хоссаларини ўрганувчи физика-химия орасидаги кўприк деб қараш мумкин. Моҳияти бўйича наноструктура – бу қаттиқ жисмнинг кичик бир бўлагидир (фрагментидир). Аммо бундай кичик ўлчамларда наноструктураларнинг хоссалари макромасштабдаги материалларнинг хоссаларидан кучли даражада фарқ қилади. Зарра наноўлчамга ўтиши билан фаза тушунчаси бир мунча ноаниқроқ маъно касб этади: гомоген ва гетероген фазалар орасидаги, аморф ва кристаллик холатлари орасидаги чегараларни аниқлаш қийин бўлади. “Таркиб-хосса», «структура-функция» каби физика-кимёвий тушунчалар“ўлчам” “ўзини ўзи ташкиллаштириш” (самоорганизация) терминлари билан бойийди [1].Нанокристаллар ёки наносистемалар илгари қаттиқ жисмларда кузатилмаган кўпгина физикавий ва кимёвий хоссаларга эга.
Тезис_ЖизПИ.docx